Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистонда катталарни коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилади

Туркманистонда катталарни коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилади

Фото: «Global-geography.org»

Туркманистонда 18 ёшдан ошганлар учун коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни рус тилида чиқувчи ҳукуматнинг «Нейтрал Туркманистон» газетаси хабар берди.

«18 ёшдан ошган барча кишилар COVID-19 га қарши профилактик эмлашни олишда тиббий қарши кўрсатмалар бўлмаса, эмланадилар», — дейилади Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги ахборот марказининг газетада чоп этилган баёнотда.

Вакцинанинг ҳар қандай таркибий қисмларига аллергик реакцияси бўлганлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, 18 ёшгача бўлган кишилар, шунингдек, иситмаси юқори бўлган, ўткир ва сурункали касалликлардан қийналаётган шахслар эмлашдан озод қилинади.

Шунингдек, мамлакатда COVID-19 га қарши профилактика вакциналарининг зарур захираси яратилганлиги ва аҳолини ушбу инфекцияга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш жараёнлари давом этаётгани қайд этилди.

Шу пайтгача бир неча ой давомида Туркманистонда хавф гуруҳидаги одамлар ва қариялар коронавирусга қарши ўз хоҳишига кўра эмланишди. Норасмий маълумотларга кўра, одамлар Россиянинг «Спутник V» ва Хитой вакциналари билан эмланмоқда.

Туркманистонда коронавируснинг янги турини юқтирган ҳолатлар қайд этилмаган, дейди расмийлар. Шу билан бирга, мамлакатда ниқобли тартиб ва савдо, хизмат кўрсатиш ва транспортга қатор чекловлар жорий этилди. Ҳозирда баъзи чекловлар бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг