Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги янги зилзилада яна қурбонлар берилди

Туркиядаги янги зилзилада яна қурбонлар берилди

20 феврал, душанба куни Туркиянинг Ҳатай вилояти Дефне туманида Тошкент вақти билан соат 22:04 да 6,4 магнитудали зилзила юз берди. Зилзиладан кейин 32 та ер силкиниши кузатилган, уларнинг энг каттаси 5,8 баллни ташкил қилган.

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, Тошкент вақти билан 24 феврал соат 02:00 ҳолатига янги қайд этилган зилзила оқибатида уч нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, вайроналар остида қолган фуқаролар ҳам бор.

AFAD фавқулодда вазиятларда 42 та хабарнома олган, 213 нафар фуқаро атрофдаги турли шифохоналарга ётқизилган.

Ҳудудда қидирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг