Истанбулдаги шифохонада икки нафар ўзбекистонлик вафот этди
Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 28 июль куни «Samatya Hastenesi» тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Х.М. вафот этди. Бу аёл бахтсиз ҳодисадан кейин шифохонага ётқизилган эди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида айтилмоқда.
Шу куннинг ўзида ушбу касалхонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ яралари билан касалхонага ётқизилган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Н.З. ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.
Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олгани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter