Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда яна зилзила содир бўлди

Туркияда яна зилзила содир бўлди

Фото: Global Look Press

Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.

Зилзила маркази 298 минг киши яшовчи Элозиқ (Элазиғ) шаҳридан 44 км жануби-ғарбда жойлашган. Ер ости силкинишлари ўчоғи чуқурлиги — 10 км.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва бузилишлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрел куни Элозиқдан тахминан 1 200 км ғарбда жойлашган Истанбулда магнитудаси 6,2 баллгача етувчи бир нечта зилзила содир бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг