Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда ниқоб ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланган қарийб 500 киши қўлга олинди

Туркияда ниқоб ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланган қарийб 500 киши қўлга олинди

Фото: «Rusone.ru»

Туркия полицияси мамлакатнинг 65 провинциясида ниқоб, дезинфекцияловчи воситалар ва бошқа тиббий маҳсулотларнинг ноқонуний ишлаб чиқарувчиларига қарши 288 та операцияни амалга ошириб, 468 кишини қўлга олди, дея маълум қилган Туркия ИИВ.

«Ходимларимиз контрафакт ва соғлик учун зарарли бўлган дезинфекцияловчи воситалар, ниқоб ва коронавирус эпидемиясида тайинлаган тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга уринаётган шахсларга қарши операцияларини давом эттирмоқда. 65 та провинцияда ўтказилган 288 та операция чоғида 468 киши қўлга олинди», — деб хабар берди ИИВ.

Операциялар натижасида 6 миллионга яқин ниқоб, дезинфекцияловчи воситалар солинган 18 мингдан зиёд идиш ва бошқа тиббий маҳсулотлар, жумладан, қўлқоп ва ҳимоя кийимларининг йирик партияси мусодара қилинган. Бундан ташқари, пандемия шароитида тиббий маҳсулотларни қиммат нархда сотаётган компанияларга қарши тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг