Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда 71 ёшли уй бекаси график дизайн бўйича диплом олди

Туркияда 71 ёшли уй бекаси график дизайн бўйича диплом олди

Кутаҳялик 71 ёшли уй бекаси Селма Шаҳин икки йил аввал бошлаган университет таълимини муваффақиятли якунлади.

Шаҳин икки қиз ва тўрт набиранинг онаси. У отасининг молиявий қийинчиликлари туфайли ўрта мактабни тарк этишга мажбур бўлган. Кейинчалик у очиқ қабул тизими орқали ўрта ва катта ёшлилар мактабини тамомлаб, университетга кириш имтиҳонида етарли балл тўплаган ва Кутаҳя Думлупинар университети (DPÜ) қошидаги Тасвирий санъат касб-ҳунар мактабига ўқишга кирган.

Икки йиллик график дизайн дастурини муваффақиятли тамомлаган Шаҳин 27 июн куни бўлиб ўтадиган битирув маросимида дипломини олади.

Шаҳин, расм чизишни яхши кўргани ва санъатга қизиққанлиги учун графика ва дизайнни ўрганишга қарор қилганини айтади. У уй бекаси бўлгани ўқишига халақит бермаслигини, сотувчи бўлиб ишлаётган турмуш ўртоғи унинг ўқишини қўллаб-қувватлаганини айтди.

 «Афсуски, атрофимдагилар университетдаги таълимга салбий муносабатда бўлишди. «Бу ёшингда, уйда ўтир, университетда нима қиляпсан?» деганлар ҳам бўлди, мени кўндиришга ҳаракат қилишса-да, ўқиш ва билим олишда ёш чегараси йўқлиги сабабли ўқишимни ташламадим.

Отам молиявий қийинчилик туфайли мени мактабга юбора олмади, шунинг учун мен ўрта мактабни ташлашга мажбур бўлдим. Ўқиш ҳали ҳам орзуларимда бири эди. Ёшларга ҳам, мен каби олий ўқув юртига ўқимаганларга ҳам ўрнак бўла олсам, бундан жуда хурсанд бўламан», – дейди аёл.

Манба: cyprus-faq.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг