Туркия президенти Путиннинг «Эрдўғон думини ликиллатмайди» деган гапига жавоб қайтарди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг мақтовига муносабат билдирди ва Анқара билан Москва ўртасидаги муносабатларни баҳолади.
Аввалроқ Путин Эрдўғон билан баъзи масалаларда турли қарашларга эгалигини, аммо, шунга қарамай, Туркия раҳбари сўзида туришини, «думини ликиллатмаслигини» таъкидлаб ўтганди.
«Путиннинг бу гаплари ўзига ҳам тааллуқлидир. Мен у билан танишганимдан бери, уни шундай биламан. У тўғри одам, сўзида туради. Муносабатларимизнинг ривожланиши шуни кўрсатадики, амалда ҳеч қайси давлат билан бунчалик мустаҳкам алоқаларга эга эмасмиз, бу жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Умид қиламанки, муносабатларимиз келгусида ҳам давом этади. Агар савдо балансимизга назар солсангиз, ўз мақсадларимиз сари қатъий бораётганимизни кўрасиз», — деди Эрдўған журналистларга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter