«Турк ҳаво йўллари» Истанбулдан Урганчга илк парвозни амалга оширди
«Турк ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг Истанбулдан Урганчга илк парвози амалга оширилиши ҳақида хабар бергандик.
Бугун соат 07:50 да «Турк ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аваиакомпаниянинг Истанбул – Урганч – Истанбул йўналиши бўйича илк парвози тантали равишда кутиб олинди.
Ушбу йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, «Turkish Airlines» авиакомпанияси жорий йилнинг 8 июнь куни Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишида ҳам илк қатновни амалга оширган эди.
Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter