Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўйга пул ишлаб олмоқчи эди» — Украинага борган аскарнинг тўйи эмас, азаси бўлди

«Тўйга пул ишлаб олмоқчи эди» — Украинага борган аскарнинг тўйи эмас, азаси бўлди

Фото: «Подслушано Талица № 1» / Vk.com

Свердловск вилоятида Украинада ҳалок бўлган 25 ёшли аскарнинг дафн маросими бўлди.

Украинадаги уруш вақтида ҳалок бўлган аскар Талицада дафн қилинган. Владимир Денисов шартнома бўйича хизмат қилган.

«Бу унинг биринчи хизмати эмас эди. У сафарбарликка чақирилган, кейин дарҳол яна шартнома асосида хизматга кетган», — деди шаҳар маъмурияти вакили.

Марҳумнинг танишлари сўзларига кўра, уни уйда ота-онаси, синглиси ва бўлажак рафиқаси кутган. Владимир махсус операциядан қайтгач, унга уйланишни режалаштирганди.

«Отаси уни бу фикрдан қайтаришга уринган, лекин у шартномали хизматга охирги марта боришини ва қайтиб келишини айтди. У тўй учун пул топмоқчи эди», деди Владимирнинг дўсти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг