Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» зарарларини қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилади

«Тошшаҳартрансхизмат» зарарларини қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятига маблағ ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш харажатлари учун 18 миллиард сўм ажратилади.

Пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишига ажратилган маблағлар бўйича ҳисобот киритади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармаси ажратилган маблағларни ўрнатилган тартибда молиялаштириш чораларини кўради.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари X.Шакиров зиммасига юкланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг