Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг 4 та маҳалласида вақтинча чироқ ўчирилди

Тошкентнинг 4 та маҳалласида вақтинча чироқ ўчирилди

Бугун, 11 июль куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 4 та МФЙнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Янгиҳаёт: «Жалоир» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Яшнобод: «Товкентепа» МФЙнинг Янгиҳаёт кўчасида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Юнусобод: «Отчопар» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Яккасарой: «Конституция» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

«Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз», – дейилган вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг