Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги маҳаллада юз берган сув тошқини сабаби аниқланди

Тошкентдаги маҳаллада юз берган сув тошқини сабаби аниқланди

Кеча, 4 июнь куни Сергели тумани, «Жўнариқ» маҳалласидаги 9 та хонадон ва 3 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудига сув тошиши кузатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан зудлик билан ўрганилган ва бартараф этишга киришилган. Тегишли хизматлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида сув тошқини тўлиқ бартараф этилган. Бунинг учун Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 9 та махсус техника, 7 та сув тортиш мосламаси, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси 2 та водовоз ҳамда Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасидан 2 та водовоз жалб этилган.

Аниқланишича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти Бўзсув ирригация тизимлари бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаларини ҳам огоҳлантирмасдан Сергели тумани, «Жўнариқ» МФЙдан оқиб ўтувчи Жун каналининг ҳамда Чилонзор тумани, Сеул кўчасидаги Бўрижар каналининг сув олиш иншоотлари номаълум сабабларга кўра ёпилганлиги ҳамда Салар каналига тўлиқ сув очилганлиги оқибатида юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, кеча воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этишаётгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг