Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Инҳа университетида дастлабки кириш имтиҳони бўлиб ўтди

Тошкентдаги Инҳа университетида дастлабки кириш имтиҳони бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Кеча, 28 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2019 йилдаги учта кириш имтиҳонининг биринчиси ўтказилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

2019-2020 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети камида 420 нафар талабани қабул қилишни мўлжаллаган. Жумладан, «Компютер ва дастурий инжиниринг» йўналиши бўйича 300 ҳамда «Логистика» йўналиши бўйича 120 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилган.

Жорий йилда абитуриентлар учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонлари 3 маротаба бўлиб ўтади.

Фото: «Mitc.uz»

Кириш имтиҳонлари ёзма шаклда ўтказилиб, ҳар бир фандан 20 тадан савол берилади. Жавоблар учун 60 дақиқа вақт тақдим этилади. Саволлар ўрта (умумий) таълим учун мўлжалланган стандарт ўқув дастури асосида шакллантирилган. Кириш имтиҳонларидаги умумий баҳода «Компютер ва дастурий инжиниринг» йўналиши бўйича математиканинг улуши 70 фоиз, физика эса 30 фоизни ташкил этади. «Логистика» йўналиши бўйича имтиҳон фақат математика фанидан бўлиб ўтади.

Фото: «Mitc.uz»

Очиқ ва шаффоф имтиҳонлар жараёнини ўтказиш ва назорат қилиш мақсадида Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг барча профессор-ўқитувчилар таркиби Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига етиб келган.

Имтиҳон олинаётган ҳар бир аудиторияда тўғридан-тўғри трансляция йўлга қўйилгани сабабли абитуриентларнинг ота-оналари ва барча хоҳловчилар имтиҳон жараёнини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг