Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги газ қувурида авария содир бўлди

Тошкентдаги газ қувурида авария содир бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 4 октябр куни Шарқий-1 Газ тақсимлаш станциясига кириш қувурида табиий газ сизиб чиқиш ҳолати содир бўлган.

«Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизматига кўра, соат 13:00 да аниқланган фавқулодда ҳолат туфайли станция фаолиятини вақтинча тўхтатиш зарурати пайдо бўлган.

Қайд этилишича, Тошкент МГҚБ масъуллари «Ўзтрансгаз» АЖ Марказий диспетчерлик департаменти билан келишган ҳолда Шарқий-1 станцияси орқали табиий газ билан таъминланадиган истеъмолчиларга телефонограмма юборилган ҳамда 15 соатга станцияни тармоқдан ажратиш чораси кўрилган.

«Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасининг раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб турибди. 5 октябр соат 08:10 дан бошланган таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Таъмир ишлари 5 октябр соат 23:00 гача якунланиши кутилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланиши билан станция табиий газ тармоғига уланади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг