Тошкентда «Isuzu» ЙТҲга учради, икки йўловчи жароҳат олди

Тошкентда автобус устунга урилиб, ЙТҲга учради. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
6 февраль куни эрталаб 59-сонли йўналишда ҳаракатланувчи «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси Х.Ё (1966 йилда туғилган, стажи 33 йил), Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги Янги катта ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб бораётганда енгил автомобил сиқиб кетиши натижасида йўл четига чиқиб кетган ва олд ён томони билан устунга бориб урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи енгил тан жароxати олган, шунингдек, жабрланган йўловчилар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter