Тошкентда янги автобуслар харидидан кейин йўловчи ташиш 1,5 баробарга ортган
Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг ҳаракат таркиби янгилангани, йўналишларга янги катта ва ўта катта сиғимли автобус ва электробусларнинг чиқарилиши натижасида шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланувчилар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63 фоизга ортган.
Хусусан, йўловчи ташувлари жорий йил май ойида кунлик 782 минг нафар йўловчини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу давридаги 478 минг нафарга қараганда 1,5 баробардан кўпроққа ўсган.
“Тошшаҳартрансхизмат” корхонаси маълумотига кўра, ҳисобот даврида кунлик 1 330 та автобус йўналишга чиқарилган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида кунлик автобуслар сони 806 тани ташкил этган (40 фоиз фарқ).
2023 йилнинг май ойида амалга оширилган кунлик қатновлар сони 16 741 тани ташкил этган. 2022 йилда эса бу кўрсаткич 10 424 тани ташкил этган, яъни бу борадаги кўрсаткич ҳам 60 фоизгача ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter