Тошкентда россиялик журналист ўлик ҳолда топилди
Тошкентда 37 ёшли россиялик журналист, «Бюллетень кинопрокатчика» журнали муҳаррири Aлександр Нечаев тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда журналистнинг ижтимоий тармоқлардаги дўстлари хабар беришди.
Ўлимга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Марҳумнинг дўсти, журналист Денис Корсаковнинг айтишича, Нечаев бир-икки ой Тошкентда истиқомат қилиш учун келган.
Унинг сўзларига кўра, душанба куни Нечаев мессенжердаги хабарлар ва қўнғироқларга жавоб беришни тўхтатган.
Шундан сўнг, у яшаётган хонадонни текширишга келган уй эгаси ва ички ишлар ходими эшикни очиб, марҳумнинг жасадини топишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter