Тошкентда ука ўз акасини ўлдириб қўйди
Жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 00:30 атрофида 18.06.2002 туғилган О.Ш. Миробод туманида жойлашган «Ойбек» метро бекати атрофида бўла туриб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида акаси 13.04.1998 йилда туғилган О.Л.нинг кўкрак қафаси олди қисмига ўткир тиғли пичоқ билан бир маротаба уриб қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълумотларга кўра, марҳумнинг жасадини унинг катта акаси А. исмли шахс шифохонага олиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан 2023 йил 24 май куни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter