Жорий йил Тошкентда 14 та метро бекати иш бошлайди
Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов жорий йилда Тошкент метрополитенининг 14та янги бекати фойдаланишга топширилишини маълум қилди, деб ёзмоқда «Kun.uz».
Юнусобод туманида қурилаётган ерости метросининг иккита бекати ишга тушади. Шунингдек, ерусти Яшнобод метро йўналиши ҳам фойдаланишга топширилади. Бу йўналишда 12 та бекат ишга тушади.
Ҳозирда Тошкент метрополитени 9 балли зилзилага бардош беради. Метрополитенннинг умумий узунлиги 38,25 км, бекатлар сони 29 тадир.
Бундан ташқари, умумий узунлиги 52,1 кмни ташкил этувчи ерусти метро халқа йўли (МХЙ) ҳам қурилмоқда. МХЙда ҳаракатланишнинг ўртача тезлиги 60 км/с, умумий линияни босиб ўтиш учун 1 соат-у 10 дақиқа талаб этиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter