Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам бериш маркази очилди

Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам бериш маркази очилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг реабилитация ва мослаштириш республика маркази ва (марказнинг) Тошкент шаҳар бўлинмаси очилди.

Марказнинг асосий фаолият мақсади хотин-қизларни оилада, маиший ҳаётда, ишда, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда жабр кўрган аёлларга тиббий, руҳий, ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдир. Шунингдек, зўрлик ишлатишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш, ота-оналарнинг ўз фарзандларига нисбатан маиший зўрлик ишлатиш ва уларнинг асоциал хулқ-атворини аниқлаш, оилада зўрлик ишлатиш тазйиқига учраган болаларни реабилитациясини ташкил этиш, маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш каби вазифалар ҳам Марказ фаолиятининг қирралари ҳисобланади.

Ҳозирги кунда республикамиз бўйича 191 та марказ ўз фаолиятини олиб бормоқда, шундан 167 та марказ ҳудудий адлия бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказилган. Жорий йилнинг 7 ойи давомида марказларга умумий 11 890 нафар хотин-қизлар мурожаат қилган, шундан 1624 нафарига - тиббий ёрдам, 2998 нафарига - психологик ёрдам, 2222 нафарига - ҳуқуқий ёрдам, бандлигини таъминлашга кўмаклашилганлар сони 1372 нафар, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилганлар сони 1077 нафар, яраштирилган оилалар сони 2597 нафарни ташкил этди.

Марказ рамзи ҳақида икки оғиз сўз. Яъни рамздаги оч ҳаво рангда доира (айлана) шаклига эга бўлиб, оч ҳаво ранг – жабр кўрган аёллар ҳаётини тинч ва осуда бўлишини таъминлашни изоҳлайди. Ушбу рамзий белгини ифода этувчи оқ тасма – аёлларга нисбатан барча турдаги зўравонликларга қарши кураш, оналикни муҳофаза қилиш ва бошқа ҳолатларда ҳам ҳимоя белгиси ҳисобланади. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг