Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда электрон сигареталарни тақиқловчи қонун муҳокамаси бўлиб ўтди

Тошкентда электрон сигареталарни тақиқловчи қонун муҳокамаси бўлиб ўтди

Тошкентда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари (IQOS) муомаласини тақиқловчи қонун муҳокамаси бўлиб ўтди. Тадбир давомида маърузачилар мавзуни илмий нуқтаи назардан муҳокама қилдилар.

Электрон сигареталар (вайплар) ва қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг энг йирик импортёрлари ҳамда ишлаб чиқарувчилари бўлган «Тамакисоз» уюшмаси сигареталарни тақиқлаш ўрнига унинг учун камроқ зарарли муқобил маҳсулотлар импорти, ишлаб чиқарилиши ва муомалага чиқарилишини оқилона тартибга солиниши масаласини кўтариб чиқди.

Соҳа вакиллари Швеция, Япония, Малайзия, Саудия Арабистони ва Янги Зеландия каби мамлакатларда никотинли маҳсулотларни тартибга солиш чекиш даражасини тез пасайишига олиб келганини кўрсатувчи илғор халқаро тажрибага эътибор қаратдилар.

Матбуот анжумани иштирокчилари тақиқловчи ёндашувлардан фойдаланиш бир қанча муқаррар салбий оқибатларга олиб келишини таъкидладилар:

- қонуний савдо ва иш жойларига етказиладиган зарар;

- контрабанда ва паст сифатли маҳсулотларнинг ўсиши;

- ёмон одатни ташламоқчи бўлган чекувчиларни муқобил турлардан маҳрум қилиш.

Эслатиб ўтамиз, анъанавий сигареталарга нисбатан камроқ зарарли бўлган муқобил маҳсулотларни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 18 апрелда якунланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг