Тошкентда 70 ёшли аёл «Қорақамиш» каналида оқиб кетди
12 август куни тахминан соат 10:30лар атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудида туман ФВ бўлими ходимлари Қорақамиш кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» каналида 70 ёшли аёл сувда ёрдам сўраб, оқиб кетаётганлигини кўриб қолади.
Қутқарувчилар зудлик билан сувга тушиб, фуқарони сувдан олиб чиққан ҳамда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисани олдини олганлар. Маълум бўлишича фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган.
Ҳозирда фуқаронинг холати барқарор ва жиддий шикастланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter