Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 2358 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

Тошкентда 2358 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

Фото: «Спутник»

Жорий йилнинг 5 январ куни йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 2358 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Жумладан:

— маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш — 15 та;

— транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш — 39 та;

— светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик — 24 та;

— ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш — 18 та;

— одам ташиш қоидаларини бузиш — 235 та;

— тезликни белгиланган меъёридан ошириш — 150 та;

— бўйсунмаслик — 5;

— хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик — 900 та;

Жами 83 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг