Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1 млрд сўмлик сифати номаълум дорилар аниқланди

Тошкентда 1 млрд сўмлик сифати номаълум дорилар аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент туманида 917 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар ва дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.А. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинода хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 917 млн сўмлик 4 500 дона тиббий буюмларни ҳамда 97 қути “Protamine Sulphate Injection” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг