Тошкент йўлларининг қаерига вақтинчалик тўсиқ ўрнатилганини кўрсатувчи геопортал ишга тушди

Карантин туфайли пойтахтимизнинг кўплаб кўчалар ва маҳаллаларда вақтинча қатновларни чеклаш мақсадида тўсиқлар ўрнатилганидан хабарингиз бор. Бу тўсиқлар Тошкент шаҳри бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди.
Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилган геопорталда тўсиқлар жойлашган жой ҳаритада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб уларнинг сони бугунги кунда 1415 тани ташкил этмоқда.
Геопортал барча учун очиқ шаклда яратилган бўлиб унга covid19.geoportal.uz манзили орқали кириш ҳамда фойдаланиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter