Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги 13 та маданий мерос ёдгорлигига 342 млрд сўмлик зарар етказилди

Тошкент вилоятидаги 13 та маданий мерос ёдгорлигига 342 млрд сўмлик зарар етказилди

Фото: Бош прокуратура

Тошкент вилоятидаги 13 та маданий мерос ёдгорлигига 342 млрд сўмлик зарар етказилган. Тарихимизга ваҳшийлик Бош прокуратура ва Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида аниқланди.

Хусусан, қуйидаги объектларга зарар етказилган:

  • Оққўрғон туманида «Зокиртепа» (V–VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 м3 қисми терак экиш учун қазилиши оқибатида 44,6 млрд;
  • «Санчтепа» ёдгорлигининг 129 м3 қисми йўл очиш учун текисланиб 2,2 млрд;
  • Паркент туманида «Қоровултепа» ёдгорлигининг 941 м3 қисми ва «Ертепа» ёдгорлигининг 23 м3 қисми бузилиб, жами 16,4 млрд;
  • Пискент туманида «Мингтепа» (мил. авв. V аср) ёдгорлигининг 7000 м3 қисми бузилиб, 231 млрд;
  • Оҳангарон туманида «Думгалактепа» (V-VI асрлар) ёдгорлигининг 658 м3 қисми техника ёрдамида қазилиб 21 млрд;
  • Юқоричирчиқ туманида «Хожакайтепа» (V-VII асрлар) ёдгорлигининг 43 м3 қисми текисланиб, 1,3 млрд;
  • Ўртачирчиқ туманида «Туябўғизтепа» ёдгорлигининг 54 м3 қисми бузилиб, 1,7 млрд;
  • Нурафшон шаҳрида «Чордаратепа» (II-VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 м3 қисми бузилиб, 1,2 млрд сўм зарар етказилган.

Жами 13 та ёдгорликка 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг