Тошкент вилоятида $450 мингга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
2021 йил 1 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ш.С. Н.М.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги Чорбоғ қўрғони, «Бочка» сув бўйича туристик ва бошқа дам олиш маскани қуриш учун мўлжалланган 80 сотих бўш ер майдонини кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, $450 мингга сотишини, аванс сифатида $20 минг беришини талаб қилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ш.С. туманидаги «Угам» олма боғи кўчасида жойлашган дала ҳовлида Н.М.дан $20 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28-211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланди. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter