Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти бош экологи ишдан олинди. Яна 14 нафар масъулга «ҳайфсан» берилди

Тошкент вилояти бош экологи ишдан олинди. Яна 14 нафар масъулга «ҳайфсан» берилди

Тошкент вилоятида экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли равишда камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят Экология бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Таҳлилларга кўра, ўтган 11 ой ичида Экология қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан 6697 та мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,75 баравар кўп. Шундан 5735 таси қаноатлантирилган, 814 таси тушунтирилган, 204 таси рад этилган, 17 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга жўнатилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент вилоятига тўғри келмоқда. Хусусан, 11 ой ичида йўлланган мурожаатлар жами 710 та бўлиб, жами мурожаатларнинг 15 фоизига тенг.

Вилоятда экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли камчиликларга йўл қўйилаётгани, аксарият мурожаатларнинг ечими белгиланган муддатида таъминланмагани, бунга биринчи навбатда бошқарма бошлиғининг масъулиятсизлиги сабаб бўлаётганини инобатга олган ҳолда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Жисмоний ва юридик шахслар асосан чиқинди ташланиши ёки уларнинг вақтида олиб кетилмаслиги, ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлардан шикоят қилган.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг атроф-муҳитни ифлослантириши, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид масалалар бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйган 14 нафар масъулга «хайфсан» берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг