Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига директор тайинланди

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига директор тайинланди

Ўзбекистон президентининг «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан тиббиёт фанлари номзоди Дилдора Рустамова таълим, амалиёт ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ихтисослашган  ушбу янги Кўп тармоқли клиника  директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Дилдора Рустамова 1992 йилда Тошкент тиббиёт академиясида ва 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. Шу вақтгача у Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг