Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент-Истанбул йўналишида учган самолётда чақалоқ туғилди

Тошкент-Истанбул йўналишида учган самолётда чақалоқ туғилди

Жорий йил 26 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича учган HY-273 рейси самолёти бортида чақалоқ туғилди.

Uzbekistan Airways ахборот хизматининг маълум қилишича, чақалоқ самолёт Истанбулга яқинлашаётганда туғилган.

Хабарда айтилишича, чақалоқнинг онаси – 1996 йилда туғилган ўзбекистонлик Ситора А., бирдан ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва стюардессани чақирган. Стюардессалар эса самолётда врач бўлса, аёлга ёрдам кўрсатишни илтимос қилишган.

Орадан кўп ўтмасдан йўловчи аёл ҳомиладорлигининг 28-ҳафтасида чақалоқни дунёга келтирган.

«Самолёт муваффақиятли қўнгач, бортга Истанбул халқаро аэропортининг тиббий персонали кўтарилди. Она ва чақалоқ касалхонага ётқизилди, уларнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда», – дейилади расмий маълумотда.

Uzbekistan Airways чақалоқнинг туғилишига кўмаклашган йўловчиларга миннатдорлик билдирди ва уларга эсдалик совғалари берилишини маълум қилди. Айтилишича, чақалоқ «Бутунжаҳон учувчилар куни»да туғилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг