Тошкент ерусти халқа метросининг Сергели ва Қўйлиқ йўналиши боғланяпти
Тошкент метрополитени «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишининг 2-босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнги босқичи амалга ошириляпти.
«Тошкент метрополитени» ДУКнинг маълум қилишича, ушбу янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 3-5 ноябр кунлари 3 кун муддатга, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишининг Толариқ (10-бекат), Хонобод (11-бекат) ва Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Бу кунларда «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Технопарк» (Дўстлик-2) — «Қиёт» (9-бекат) бекатлари оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Қиёт» (9-бекат) – «Қурувчилар» (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter