Томни тешиб дўконга тушган шахс ушланди
Жорий йилнинг 2 июль куни соат тахминан 23:32 да Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани «Қўриқлаш» бўлими Мониторинг марказига Яйпан шаҳарчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли дўкондан «ташвиш» хабари келиб тушади.
Воқеа жойига зудлик билан тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ етиб бориб, дўконни кўздан кечириш чоғида бино томининг тешилганлиги ҳамда ичкарида номаълум эркак борлиги аниқланган.
Воқеа юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБга хабар берилган ва гумондор шахс қўлга олинган.
Терговга қадар ўтказилган текширув давомида қўлга олинган шахсга Фурқат туманида яшовчи 30 ёшли Т.Д. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter