Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» мафкураси Ўзбекистонга кириши мумкинми?

«Толибон» мафкураси Ўзбекистонга кириши мумкинми?

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга «Толибон» ҳаракатининг мафкураси кириб келишидан хавфсираётганлиги йўқ. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ОАВлари учун матбуот анжуманида маълум қилди.

«Бугун биз толиблар мафкурасининг кириб келиши бўйича хавфни кўраётганлигимиз йўқ. Толибларнинг мафкураси охир оқибат ўз Ватанини хорижий ҳарбийлардан озод қилишдан иборат. Улар қандайдир мафкурани экспорт қилишни бошлашига жуда кўп вақт талаб этилади», — деди Комилов.

Вазирнинг фикрига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати олдида биринчи навбатда давлат қуриш ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниш вазифалари турибди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистонда бўлиб, муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг