«Толибон» ИШИДнинг муҳим шахсларидан бирини йўқ қилди
«Толибон» вакиллари Кобул халқаро аэропортида терак уюштирган «Исломий давлат» (ИШИД) гуруҳининг муҳим шахсларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда Reutres хабар бермоқда.
Агентликка изоҳ берган Оқ уйнинг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг сўзларига кўра, йўқ қилинган инсон ИШИДнинг асосий шахси бўлиб, у ҳужумларни режалаштиришда бевосита иштирок этган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 26 август куни Кобулда қатор терактлар содир этилган эди. Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропорт яқинида содир бўлган икки портлаш оқибатида 200 киши ҳалок бўлиб, мингга яқин киши жароҳатланган эди. Бу портлашларни «Исломий давлат» гуруҳи ўз зиммасига олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter