Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» амири қийноққа солишни тақиқлади

«Толибон» амири қийноққа солишни тақиқлади

«Толибон» амири Ҳайбатулло Охунзода кучишлатар тизимларга қўлга олинганларни қийноққа солишни тақиқловчи фармонни имзолаган.

Афғонистон янги ҳукуматининг де-факто раҳбари имзолаган фармонда, шунингдек, гумондорларни ушлаб туриш муддати белгиланган меъёр — 10 кундан ошиб кетмаслиги ҳам белгиланган.

«Қийноқ ва калтаклаш адолат эмас, зулмдир. Бунга йўл қўймаслик — фарз, бундай ишлар харомдир», дейилган имзоланган ҳужжатда.

Маълум бўлишича, 10 кундан ортиқ ушлаб туриш фақат суд қарори билан амалга оширилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг