Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тибетда коронавирусни юқтирган ягона бемор тузалди

Тибетда коронавирусни юқтирган ягона бемор тузалди

Фото: «Yandex»

Тибетда янги типдаги коронавирусни юқтирган ягона бемор тузалди ва чоршанба куни шифохонадан чиқди, дея хабар берди Хитой Марказий телевидениеси.

Чжан фамилияли эркак Тибетда Учинчи халқ шифохонасида интенсив муолажани олди. У чоршанба куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 да шифохонадан уйига кетди. Шу тариқа, Тибет коронавирусдан ҳоли мамлакатдаги ягона ҳудудга айланди. У ерда касалликни юқтириш ҳолати бошқа қайд этилмаган.

Чжан 24 январь куни Ухань шаҳрининг Учан туманидан Лхасага поездда келган. 25 январь куни у лоҳасликни ҳис қилган ва маҳаллий шифохонага мурожаат қилган. У ерда у тиббий назорат остига олинган. 29 январь куни унда коронавирус ташхиси тасдиқланди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг