Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезкор! Афғонистон ҳукумати «Толибон»га таслим бўлди

Тезкор! Афғонистон ҳукумати «Толибон»га таслим бўлди

Кобулдаги президент саройида узоқ давом этган тинч музокарадан сўнг Афғонистон ҳукумати «Толибон»га таслим бўлди.

Музокарада жангарилардан ташқари Aфғонистон президенти Ашраф Ғани, AҚШнинг афғон ярашуви бўйича махсус вакили Залмай Халилзод, НАТОнинг юқори мартабали амалдорлари иштирок этишди.

Толибонлар йўл-йўлакай Баграм авиабазасини ҳам босиб олишган. Кобулдан 60 км. узоқликда жойлашган мазкур авиабаза аввал АҚШ томонидан афғон аскарларига берилган эди.

Шу тариқа «Толибон» ҳаракати бутун Афғонистонни ўз назоратга олганини эълон қилди. Яқин соатларда президент Ашраф Ғани истеъфо бериб, мамлакатни тарк этиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг