Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар учун коронавирусга тест топшириш нархи арзонлашди

Талабалар учун коронавирусга тест топшириш нархи арзонлашди

Хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари нархи белгиланди. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ахборот берди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига бўлган кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши (паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда) белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг