Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Tesla 2024 йил бошида мисли кўрилмаган йўқотишларга учрамоқда

Tesla 2024 йил бошида мисли кўрилмаган йўқотишларга учрамоқда

Tesla компанияси 2024 йилнинг дастлабки икки ҳафтасида бозор қийматининг 94 миллиард доллари миқдорига капитал йўқотди, бу Илон Маск компаниясининг биржадаги энг ёмон кўрсаткичдир. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Америка компанияси акциялари қийматининг тез пасайишига Хитой сабаб рақобат кучайиши ва автомобилларга талабнинг пасайиши сабаб бўлмоқда.

Қайд этилишича, Tesla 2023 йилда капиталлашувини икки бараварга оширган, бироқ автомобил ижараси бўйича энг йирик компаниялардан бири Hertz Global Holdings Inc. электр транспорт воситаларидан воз кечиши ҳақидаги хабарлардан сўнг компания акциялари кескин тушиб кетди.

Bloomberg Cоwen таҳлилчиси Жеффри Осборннинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Tesla билан боғлиқ инвесторлар учун асосий ташвиш - бу электромобил бозоридаги турғунликдир».

Аввалроқ Илон Маск гиёҳвандликка берилгани ҳақида хабарлар тарқалган, миллиардер эса буни инкор қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг