Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Терма жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов оғир жудоликка учради

Терма жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов оғир жудоликка учради

Фото: «Tribuna.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Темурхўжа Aбдухолиқовнинг фарзанди вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.

Темурхўжа Aбдухолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» футбол клубида тўп суради. У яқинда «Локомотив»нинг Туркия йиғинида ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этганди.

«Xabar.uz» Темурхўжа Aбдухолиқовга фарзандининг бевақт вафоти муносабати билан чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг