Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Терапевт витамин танқислигида ёрдам берувчи маҳсулотларни очиқлади

Терапевт витамин танқислигида ёрдам берувчи маҳсулотларни очиқлади

ФОТО : МТРК «Мир» / Анжелика Тараканова

Қишнинг охирига келиб, кўпчилик витамин етишмаслиги жараёнини бошдан кечиради. Терапевт Татяна Романенко турли дори-дармонларсиз C витамини танқислигини қоплаш учун қандай овқатларни истеъмол қилиш мумкинлигини айтди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, тузланган карам, сабзавотлар, цитрус мевалар ва кўкатларда С витамини кўп.

Шу билан бирга, терапевт ушбу витаминни ўз ичига олган препаратларни шифокор тавсиясисиз қабул қилиш соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. 

«Ҳар қандай витамин аллергия келтириб чиқариши мумкин. С витамини қон ивишига таъсир қилиши, ошқозон-ичак касалликларининг кучайишига олиб келиши, сийдик тизимининг мувозанатини бузиши ва тошларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин», — дейди шифокор.

Аввалроқ эрта қаришга сабаб бўлувчи одатлар бўйича маълумот берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг