Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телефон қаллоблари пул ўғирлашнинг янги усулини ўйлаб топишди

Телефон қаллоблари пул ўғирлашнинг янги усулини ўйлаб топишди

Фото: «РИА Новости»

Фирибгарлар телефон орқали пул ўғирлашнинг янги усулини ўйлаб топишди. Бу ҳақда «Group-IB» компанияси бош директори Илья Сачков «РИА Новости» билан суҳбатда маълум қилди.

Сачковнинг изоҳлашича, ёвуз ниятли кишилар банк мижозларидан смартфонга масофадан бошқарилувчи дастурни ўрнатишни сўрашга уринишади, шундан сўнг маблағни ўғирлашади.

Унинг сўзларига кўра, ярим йил давомида «Secure Bank» тизими ҳар ойда ўртача янги найранглар орқали жисмоний шахслар ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ечиб олишнинг қарийб мингта уринишини қайд этади.

Катта банклар учун бу турдаги фирибгарлик бўйича ўртача ойлик зарар миқдори 6 — 10 миллион рублгача бўлиши мумкин, — дейди Сачков.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг