Таниқли актёр Ли Сон Гюн ўлик ҳолда топилди
Кореянинг «Паразит» фильми юлдузи, 48 ёшли актёр Ли Сун Гюн бугун, 27 декабр куни эрталаб ўлик ҳолда топилди.
Полиция маълумотига кўра, Ли Сон тонгда Сеулдаги Варён парки яқинида машинасида жонсиз ҳолатда топилган.
У Лининг рафиқаси полицияга унинг бедарак кетгани ҳақида хабар берганидан кейин ҳолат аниқланган ва у ўз жонига қасд қилиш ҳақида ёзув ҳам қолдиргани маълум бўлган.
Ли Сон Гюн марихуана ва бошқа психотроп гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганликда айбланиб, полиция томонидан тергов қилинаётган эди.
Полиция актёрни уч марта, жумладан, ўтган дам олиш кунлари 19 соат давомида сўроқ қилган. Шундан сўнг Ли, бар эгаси уни алдаб, кейин уни шантаж қилишга уринганини айтган.
Октябрь ойи охирида у Инчеон станциясида терговчилар билан учрашишдан олдин журналистлар билан суҳбатлашди.
«Бундай бахтсиз ҳодисага аралашиб, кўп одамларнинг ҳафсаласини пир қилганим учун чин дилдан узр сўрайман. Айни дамда оғир азобни бошдан кечираётган оиламга ачинаман», деганди актёр.
Унинг турмуш ўртоғи Чон Хе Чжин ва икки ўғли қолди, деб ёзади The Guardian.
Режиссёр Бонг Жун Хо томонидан суратга олинган «Паразит» фильми 2019 йилнинг энг яхши фильми учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter