Сурхондарё аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

3 октябрь куни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлида 1999 йилда туғилган С.С. тегишли ҳужжатларсиз «Нексия» русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда «Жарқўрғон-Термиз» йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган бўлган. Сўнгра у қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмасдан қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.
Натижада, «Нексия» ҳайдовчиси С.С. ва ушбу автомобиль йўловчиси 1999 йилда туғилган О.Р.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter