Сунъий интеллект сабаб 300 миллионга яқин иш ўрни йўқолиб кетиши кутилмоқда
Aмериканинг Goldman Sachs банки яқин 10 йил ичида сунъий интеллект туфайли жаҳон меҳнат бозорида 300 миллионга яқин бўш иш ўринлари йўқолишини башорат қилди.
Бу ҳақда банк тадқиқотига асосланиб, Bloomberg хабар бермоқда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ChatGPT каби тизимлар меҳнат унумдорлигини йилига 1,4 фоизгача оширади. Дунё бўйлаб фирмаларнинг камида ярми сунъий интеллект технологияларига ўтгандан сўнг, тахминан 10 йил ичида дунё ялпи ички маҳсулоти 7 фоизга ошади.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, AҚШдаги ҳар 10 ишчидан етти нафари ўз ишида сунъий интеллект таъсирига учрайди, бироқ фақат бир нечтасигина ишини тамомила йўқотиши мумкин. Сунъий интеллект кўпроқ офис ишчилари ва юридик ходимлар ўрнини босиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter