Тошкентда пичоқланган тўрт беморнинг аҳволи бўйича маълумот берилди
Кеча Тошкент шаҳрида эркак 4 нафар оила аъзоси — турмуш ўртоғи, қайнонаси, қайинсинглиси ва фарзандини пичоқлаганига доир хабар берилганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу жароҳатланган беморларнинг бугунги кундаги аҳволи ва саломатлиги юзасидан маълумот берди.
Жорий йилнинг 21 июль куни соат 21.10 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига тўрт нафар бемор «Тез ёрдам» машинасида оғир аҳволда олиб келинган.
Мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бир пайтнинг ўзида тўртта тиббиёт бригадаси томонидан бажарилди. Амалиётдан сўнг улар реанимация бўлимига ётқизилди. Кечадан эса беморларнинг барчаси хирургия бўлимига олинди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг маълум қилишича, айни пайтда тўрт нафар беморнинг ҳам аҳволи барқарор. Стабиллашган. Ижобий тарафга ўзгариш бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter