Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Совуқ — иссиқ»: электр энергиясини жон бошига энг кўп ишлатувчи мамлакатлар (инфографика)

«Совуқ — иссиқ»: электр энергиясини жон бошига энг кўп ишлатувчи мамлакатлар (инфографика)

Фото: «Whattonews»

Халқаро энергетика агентлиги «Atlas of Energy» маълумотларига кўра, дунёда аҳоли жон бошига энг кўп электр энергиясини истеъмол қилувчи давлат бу — Исландия.

«Statista» маълумотига кўра, ҳар бир исландиялик 2017 йили 54,4 мегаватт-соатдан электр ишлатган. Бу бир томондан мамлакатда етарлича электр ишлаб чиқариш учун табиий ресурслар мўл-кўллиги билан изоҳланади. Иккинчи томони ҳам бор, Исландиянинг шафқатсиз ва зимистон иқлими шунга мажбур қилмоқда.

Худди шунга ўхшаш ҳолатни Норвегияда ҳам кузатамиз: ушбу шимолий ўлка аҳоли жон бошига 23,7 мегаватт-соат ЭЭ сарфи билан жаҳонда иккинчи ўринда туради. Буларнинг ҳам ресурслари етиб-ошади.

Араб ўлкаларининг кондиционерлари электрни «ейишда» викинг печларидан қолишмайди: Баҳрайн, Қатар ва Кувайт каби жазирама мамлакатлар «топ-5»да эканининг сабаби ҳам шундан. Энг қизиғи, бу давлатларда ҳам энергия ишлаб чиқиш учун табиий ресурслар етарлича.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 2018 йилда 62,8 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, мамлакатимиз аҳолиси эса 33 миллиондан ошган. Киши бошига қанчадан тўғри келади? Буёғи оддий математика. Дарвоқе, Исландия Ўзбекистондан 3 баравар оз электр энергияси ишлаб чиқаради, аҳолиси эса 92 баравар оз!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг