Бўлажак триллионер бир ойда икки марта рекорд ўрнатди
«Amazon» компанияси раҳбари Жефф Безоснинг мол-мулки 182,6 миллиард долларга етди. Бу билан дунёнинг энг бой одами яна бир тарихий рекордни янгилади, деб ёзади «Forbes» журнали.
Бу июль ойи бошидан бери иккинчи рекорд — 2 июлда «Bloomberg Billionaires Index» рейтингига кўра, Безоснинг бойлиги 171,6 миллиард долларга баҳоланганди.
Ушбу ҳолат «Amazon» акцияларининг баҳоси кўтарилишда давом этаётганлиги билан изоҳланмоқда — куни кеча яна 2,7 фоизга ошиб, бир донаси 3081,11 долларга етди, бу рекорд натижа ҳисобланади. Компания капитализацияси эса 1,54 триллион долларгача кўтарилган. Нашрнинг таъкидлашича, Безос «Amazon» акцияларининг 11,1 фоизига эгалик қилади. У 2017 йилдан бери «Forbes»нинг энг бой одамлари рейтингини бошқариб келмоқда.
Май ойида «Comparisun» кичик бизнес консалтинг компаниясининг тахмин қилишича, Безос триллион доллардан кўпроқ бойликка эга бўлган биринчи шахсга айланиш учун барча имкониятларга эга. Бу 2026 йилда юз бериши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter