Сомалида мотам: ҳоким террор қурбони бўлди

Сомали президенти Муҳаммад Абдуллоҳи Муҳаммад пойтахт Могадишо ҳокими вафот этганлиги муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.
Сомали пойтахти мэри Абдураҳмон Умар Усмон бугун, 1 август куни Қатардаги госпиталда ҳаётдан кўз юмган. Террорчилар ҳужуми оқибатида оғир жароҳат олган ҳокимнинг ҳаётини сақлаб қолишга тиббиёт ожизлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Умар Усмонга 25 июль куни «Аш-Шабоб» террорчиси ҳужум уюштирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter