Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словения ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Словения ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

2023 йил 7-9 феврал кунлари Словения Республикаси Бош вазири ўринбосари − ташқи ишлар вазири Таня Файон бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ташриф билан бўлади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Мазкур ташриф доирасида Словения делегацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ҳукумат ташкилотларида учрашувлар ўтказади ҳамда Ўзбекистон-Словения бизнес-форумида иштирок этади.

Бундан ташқари, Словения ТИВ раҳбари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюриб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг